Ўзбекистонда янги тезюрар поезд маршрути ишга туширилади

Ўзбекистон 05 Август 2015 12477

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 24 йиллиги муносабати билан янги тезюрар поезд маршрути ишга туширилади. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ Самарқанд вилояти бўлими бошлиғи Сергей Дадаев «Самаркандский Вестник» нашрига маълум қилган.

«Аҳоли эҳтиёжлари ва мавжуд транспортлар ўртасидаги мувозанатни сақлаб туриш учун Afrosiyob тезюрар поезди кунига икки маҳаладан ҳаракат қилмоқда. Мустақиллигимизнинг 24 йиллигига янги тезюрар маршрут ишга туширилиши режалаштирилган», дейди Дадаев.

Дадаевнинг сўзларига кўра, жорий йилнинг ўтган етти ойи давомида корхонанинг Самарқанд филиали 332 651 нафар йўловчининг ўз манзилига етиб боришини таъминлаган.

«Ҳозирда «Самарқанд» вокзали юртимизнинг барча ҳудудлари йўналиши бўйича транзит вазифасини бажариб келмоқда. 2016 йилда мустақиллик байрами арафасида бу йўналишларга Фарғона вилояти ҳам қўшилади», дея таъкидлаб ўтди «Ўзтемирйўлйўловчи»нинг Самарқанд бўлими бошлиғи.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 14565 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11574 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47107 Жамият
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8466 Ўзбекистон
«Ўзбекистон 24» телеканали раҳбари ўзгарди
«GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводи ўз ишини вақтинчалик тўхтатади
Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
Умумхалқ ҳашари доирасидаги хайрия тадбирларига 5,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди
16:45 380 Жамият
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
16:40 2194 Жаҳон
Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия
16:35 2393 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар