2015 йил 2 август ҳолатига кўра Қирғизистонда 4 октябрь куни ўтадиган парламент сайловларида 34та партия иштирок этиш ниятини билдирди. Бу ҳақда марказий сайлов қўмитаси вакили Қанатбек Азизга таянган ҳолда “Вечерний Бишкек” нашри хабар бермоқда.

Парламентда жами 120 ўрин мавжуд. Қонунга биноан, партиялар мамлакат раҳбари Алмазбек Атамбаев томонидан 28 июлда сайлов кунини белгилаб берилишига қадар 5 кун муддат ичида пойгага қўшилишлари керак эди.

Рўйхатдан ўтишнинг охирги муддати – 25 август. Партиялар уларнинг номлари сайлов бюллетенларига киритилишига қадар пойгадан чиқишлари мумкин.