Роберт Дауни-кичкина дунёдаги энг кўп маош оладиган актёрлиги маълум бўлди

Маданият 05 Август 2015 7480

"Темир одам" фильмлари юлдузи Роберт Дауни-кичкина яна бир бор Forbes рўйхатини бошқармоқда.

У 2014 йилнинг июнь ойидан 2015 йилнинг июнигача 80 млн доллар атрофида пул ишлаб топган. Унинг бу кўрсаткичига "Қасоскор: Альтрон эраси" фильмидаги иштироки сабаб бўлди.

Энг кўп ҳақ тўланадиган актёрлар рўйхатида иккинчи ўринни хитойлик актёр ва жанг санъатлари устаси Жеки Чан эгаллаган. У ўтган 1 йил давомида 59 млн доллар ишлаб олган.

"Форсаж" франшизасидаги асосий ижрочилардан бири Вин Дизель эса охирги 1 йил давомида 47 млн доллар гонорар олиш орқали ушбу рўйхатнинг учинчи поғонасида қайд этилган.

Бу рўйхатнинг ўнлигида Адам Сандлер, Бредли Купер ва Том Круз каби номларни ҳам кўриш мумкин.

Маълумот учун, ўтган йилги рўйхатда Леонардо ди Каприо етакчилик қилганди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 32081 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 17865 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 69325 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58414 Жамият
Тошкент ва Душанбе ўртасидаги парвозлар жадвали ўзгарди
Комилов Ҳиндистон вице-президенти билан музокарада. Икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми оширилади
Журналист ЎФФ матбуот хизматини ёлғончиликда айблади
12:20 5067 Спорт
Тошкентдаги Mobicon 2017’да Google, Яндекс, Одноклассники ва UFOX вакиллари чиқиш қилади
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 10476 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар