Софиянинг ЦСКА ва Исроилнинг “Ашдод” клублари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви катта жанжалга айланиб кетди. Учрашув давомида “Ашдод” ўйинчилари қўпол ўйнаганлари учун учта қизил карточка олишди. Исроилликларнинг навбатдаги қўполлигидан кейин ЦСКА фанатларининг асаблари дош бермади. Болгария клубининг мухлислари учрашувнинг охирида исроиллик футболчиларга шиша идишлар улоқтиришди, сўнгра майдонга югуриб чиқиб, рақиб футболчиларни қувлай кетишди.
“Ашдод” футболчилари трибунаости хонасига кириб кетмоқчи бўлишди, бироқ у ернинг дарвоза ёпиқ бўлгани сабабли улар автомобиллар учун мўлжалланган туннелда беркиниб олишга мажбур бўлдилар.
Шундан сўнг учрашув ЦСКА фойдасига 1:0 ҳисобида тўхтатиб қўйилди.