Устюрт газ-кимё комплексининг қурилиши 2015 йил сентябрида якунига етади. Бу ҳақда Кореянинг Ўзбекистондаги элчиси Ли Ук Хон маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, икки давлат ўртасидаги алоқаларнинг энг истиқболли соҳаларидан бири энергетикадир. Бунда Ўзбекистоннинг табиий бойликлари ва Жанубий Кореянинг соҳада қўлга киритган замонавий тажрибасини бирлаштириш талаб қилинади.
“Мисол тариқасида Устюрт газ-кимё комплексининг қурилишини келтиришимиз мумкин. Сургил кони негизида қиймати 4 млрд долларига тенг лойиҳа амалга оширилмоқда, у жорий йилнинг сентябрида якунланиши режалаштирилган”, – элчининг сўзларини келтиради ЎзА.