“Интер” ҳимоячиси Неманья Видич жорий йилда саломатлигидаги муаммолар туфайли майдонга қайтмаслиги мумкин.

Июль ойида 33 ёшли футболчи чуррасини даволатган эди, бироқ бу даволаш амалиёти кутилган натижани бермаган. 5 августда Видич операция қилинадиган бўлди.

Сербиялик футболчи 4-6 ойдан кейин яна сафга қайтиши мумкин, деб хабар бермоқда Football Italia нашри.

Маълумот учун, Видич ўтган ёзда “Интер” сафига эркин агент сафида ўтган эди.