Хонандалар Лола ва Тамила “Ўзбекнаво”нинг хатти-ҳаракатларини муҳокама қилди

Маданият 05 Август 2015 12069

Ўзбекистонлик хонандалар Лола ва Тамила Facebook ижтимоий тармоғидаги “Жамоат назорати” (“Общественный контроль”) гуруҳидаги муҳокамалардан бирида иштирок этишди. Ушбу мавзу “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасининг хонандаларга лицензияларни қайтариб бериш нияти йўқлигига бағишланган эди.

Тамила муҳокама чоғида унинг лицензияси Zolim қўшиғига ишланган видеоклип туфайли тугатилганлигидан нолиди. Шунингдек, у муҳокамада иштирок этганларга уни қўллаб-қувватлаганлари учун миннатдорчилик билдирди.
“Ўзбекнаво” июль ойининг ўрталарида Лоланинг, августнинг бошида эса Тамиланинг лицензияларини тўхтатиб қўйди. Бирлашма вакили Одилжон Абдуқаҳҳоров Тамиланинг “бўлмағур” клиплар ишлаётгани, Лола эса “очиқ-сочиқ” кийинаётганини бунга сабаб қилиб кўрсатди.

Бундан ташқари, Абдуқаҳҳоров “Ўзбекнаво” қизларнинг хатти-ҳаракатларини кузатишда давом этаётганини ҳамда улар яхши томонга ўзгармаган тақдирда лицензиялар қайтарилмаслигини баён қилди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34148 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72393 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10510 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136519 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 61 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 391 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 185 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 339 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар