Хорижда дам олувчи россиялик сайёҳлар сони ёз давомида 30 фоизга камайиб кетди

Жаҳон 05 Август 2015 1467

Россия туроператорлари уюшмаси ижрочи директори Майя Ломидзенинг маълум қилишича, хорижда дам олувчи россиялик сайёҳлар сони ёз давомида 30 фоизга камайиб кетди.

Ломидзенинг айтишича, июль ўрталарида бироз жонланиш кузатилган, бироқ сайёҳлар 2014 йилга нисбатан барибир озчиликни ташкил қилган. Россия рубли қадрсизланиб кетгандан кейин, россияликлар камроқ даражада хорижга сайр қилгани бормоқдалар.

Ломидзенинг таъкидлашича, таҳлилчиларнинг дастлабки прогнозларига кўра, 2015 йилда хорижга дам олгани борадиган россияликлар сони 12 млн дан ошмайди. 2014 йилда 15 млн россиялик хорижий давлатларга ҳордиқ чиқаргани борган.

Кўпроқ янгиликлар