Японияда иссиқ ҳарорат туфайли иссиқ уришдан 5 киши ҳалок бўлди, минглаб одамлар шифохонага ётқазилди. Улардан 7 нафари оғир аҳволда қолмоқда. Бу ҳақда NHK телеканали хабар бермоқда.

Шифохонага ётқазилганлардан аксарият қисмини иссиқ ҳароратни кўтара олмайдиган катта ёшдаги одамлар ташкил қилмоқда. Жами июль ойи бошидан бери Японияда иссиқ уришдан 30 га яқин одам ҳалок бўлган, қарийб 20 минг киши шифохонага ётқазилган.

Иссиқ ҳарорат бутун Япония бўйлаб кузатилмоқда. Фукусима префектураси ва марказий Гуммада ҳаво ҳарорати 39,8 даражагача кўтарилди. Хоккайдо оролининг шимолий қисмида ўртача кундузги ҳаво ҳарорати 33-35 градусни ташкил қилмоқда. Токиода 1875 йилдан олиб борилган кузатишлар давридаги рекорд даражадаги иссиқ ҳарорат кузатилмоқда – Япония пойтахтида 6 кундан бери кундузги ҳаво ҳарорати 35 градусдан пастламаяпти.