Ёпилаётган БалтИнфо ахборот агентлиги ходимлари LifeNews ресурсининг Петербург бўлинмасига ишга ўтади. Бу ҳақда Интерфакс агентлиги хабар бермоқда.

“Айни пайтда агентлик фаолиятини тўхтатди, таҳририят ҳам, ахборот портали ҳам бўлмайди”, – деди News Media хўжайини Арам Габрелянов.

Айни кунларда LifeNews’нинг Life News Санкт-Петербург деб аталадиган алоҳида бўлинмаси ташкил этилмоқда. Янги структура таҳририят ва интернет порталдан иборат бўлади.