5 август куни Мюнхенда “Audi Cup” ўртоқлик мусобақасининг финали бўлиб ўтди. Финалда “Бавария” ва “Реал” жамоалари учрашди. 

“Бавария” бутун учрашув давомида ташаббусга, кўпроқ хавфли имкониятларга эга бўлди ва ўз рақибига ҳақиқатда хавфли вазият ҳосил қилишга имкон бермади. Шу билан бирга Хосеп Гвардиола жамоаси ўйиннинг 88-дақиқасидагина ҳужумчи Роберт Левандовскийнинг фаол ҳаракати эвазига “Реал” дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди.

Бу тўп ўйиндаги ягона тўп бўлди ва мюнхенликлар бош совринни қўлга киритдилар.

Шунингдек, шу куни аввалроқ  мусобақанинг 3-ўрини учун “Тоттенхем” ва “Милан” беллашди. Бу баҳсда лондонликларнинг қўли баланд келди. Улар “Милан”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этишди.

Учрашувнинг 8-лақиқасида Носир Шодли “Тоттенхэм”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 2-тайм ўрталарида Том Кэрролл миланликлар дарвозасига иккинчи тўпни киритди.

“Тоттенхэм” шу тариқа мусобақанинг 3-ўринини қўлга киритди.

Audi Cup. Финал

Реал Мадрид (Мадрид, Испания) – Бавария (Мюнхен, Германия) – 0:1

Гол: Левандовски, 88 (0:1).

Огоҳлантиришлар: Марсело, 33; Рамос, 71 – Алонсо, 36; Бенатиа, 50.

Audi Cup. 3-ўрин учун учрашув 

Тоттенхэм Хотспур (Лондон, Англия) – Милан (Милан, Италия) – 2:0

Голлар: Шодли, 8 (1:0); Кэрролл, 71 (2:0).