1 сентябрда халқ сайллари ўтадиган жойлар аниқланди

Ўзбекистон 06 Август 2015 4528

Тошкент шаҳар ҳокимининг 5 августдаги фармони билан Мустақиллик кунига бағишланган халқ сайллари ва байрам тантаналари ўтказиладиган жойлар белгилаб берилди.
Шаҳар ҳокимлигининг ахборот хизмати тарқатган маълумотга кўра, сайллар 1 сентябрь куни соат 11:00дан 18:00гача 7та боғда ўтказилади:

  • Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий боғи;
  • Ғафур Ғулом боғи;
  • Мирзо Улуғбек боғи;
  • Бобур боғи;
  • Фурқат боғи;
  • “Локомотив” боғи;
  • “Қуёшча нури” боғи.

Бундан ташқари, байрам мудофаа вазирлиги маънавият ва маърифат маркази, давлат цирки ва Тошкент ҳайвонот боғи олдидаги майдонларда нишонланади.
Ҳужжат билан, шунингдек, август ва сентябр ойларида “Бетакроримсан, ягонасан, она ватаним – Ўзбекистон!” шиори остида ўтадиган ташкилий-амалий ва маданий-маърифий тадбирлар дастури тасдиқланди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 16918 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 69189 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37526 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 6808 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 2586 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 3256 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 3029 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар