2016 йили Россияда хитой тили бўйича давлат имтиҳони жорий қилиниши мумкин

Жаҳон 06 Август 2015 1259

2016 йили Россия таълим назорати бошқармаси (Рособрнадзор) мамлакат минтақаларида хитой тили бўйича тажриба тарзида ягона давлат имтихонлари ўтказиши мумкин. Бу ҳақда идоранинг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Дастлаб хитой тили бўйича тажрибавий имтиҳон 2015 йилнинг ўзидаёқ ўтказилиш кутилаётган эди, аммо ташкилий сабабларга кўра бу кейинги йилга қолдирилди.

Айни пайтда идора олийгоҳлар мутахассислари билан муҳокамалар ўтказиб, янги имтиҳон моделини ишлаб чиқиш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш масаласини кўриб чиқмоқда.

Кўпроқ янгиликлар