АҚШ Туркия ҳудудидан Сурия ҳудудига илк авиазарбаларини беришни бошлади, деб хабар берди 5 августда CNN телеканали.

Туркия июль ойида АҚШга турк авиабазаларидан биридан Суриядаги “ИШИД” террорчилик гуруҳи позицияларига авиазарбалар бериш имкониятини тақдим қилган эди. Икки томон, шунингдек, Сурия ҳукумат қўшинлари, “ИШИД” ва “Жибҳат ан-Нусра” гуруҳлари томонидан қаршиликка учраётган Сурия қуролланган мухолифати учун Сурия шимолида “хавфсизлик ҳудудини” ташкил қилиш имконини муҳокама қилган эдилар.