АҚШ ҳукумати америкалик велопойгачи Лэнс Армстронгнинг касаллик тарихи билан танишиб чиқиш учун рухсат берилишини талаб қилмоқда, деб хабар бермоқда Washingtonpost нашри.

Спортчи 2012 йилда допинг қўллагани учун мусобақалардан четлатилган ва 1998 йилдан бери қўлга киритган барча унвонларидан маҳрум этилган эди.

Нашрнинг маълумотларига кўра, Армстронгдан ҳомийлар унинг жамоасига тўлаган 100 млн доллар суд орқали қайтариб олинмоқчи.

Бироқ спортчининг адвокатлари Армстронгнинг касаллик тарихидан фойдаланиш унинг шахсий ҳаётига аралашиш бўлишини таъкидлашмоқда.