Аршавин россиялик мураббийларни қўрқоқликда айблади

Спорт 06 Август 2015 1394

Янги мавсум арафасида "Кубань" жамоаси футболчисига айланган Андрей Аршавин шарҳловчи Геннадий Орлов ёзган китоби учун қилган суҳбатида россиялик футбол мураббийларига ишонмаслиги ҳақида айтиб ўтган. Бу китобдан парчалар «Советский спорт» нашрида чоп этилган.

"Мен рус мураббийларга буткул ишончсиз муносабатдаман. Мен кўрган россиялик мураббийларнинг барчаси рақибдан қўрқишар ва шунга яраша услуб танлашарди. Уларнинг қўрқоқлигини футболчилар сезиб туришади. Бундайлар ўйинчи алмаштиришда ва услубни ўзгартиришда ўз қўрқоқликларини кўрсатиб қўйишади", дейди Аршавин.

Аршавин россиялик мураббийларга голландиялик мутахассис Дик Адвокатни намуна сифатида кўрсатиб ўтган. У бу мураббий раҳбарлигида "Зенит"да (2006-2008) ҳамда Россия терма жамоасида (2010-2012) ўтказган даврини эслайди ва мураббий ҳеч қачон ўйинларда рақибдан қўрқмаганини эътироф этади.

34 ёшли Аршавин футболчилик фаолиятининг асосий қисмини "Зенит" ва "Арсенал" жамоаларида ўтказди. Шу йилнинг 13 июлида у эркин агент мақомида "Кубань" жамоаси сафига келиб қўшилди. "Кубань"ни айни дамда россиялик мураббий Дмитрий Хохлов бошқаради.

Аршавин Россия чемпионатининг янги мавсумида ўтказилган 2 туридан биттасида майдонга тушиб, 84 дақиқагача ҳаракат қилди ва сариқ карточка олди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 28716 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 64759 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8088 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 125172 Жамият
Зафар Рўзиев: Энди Қашқадарёда етиштириладиган пахтанинг ярмидан кўпи ўзимизда қайта ишланади
Алвидо Dodge Viper! Суперкарнинг энг ноёб намуналари
Афғонистонда толибларнинг етакчиларидан бири ўлдирилди
17:50 514 Жаҳон
Украинада Франциянинг 200 млн еврони ўзлаштирган фуқароси қўлга олинди
17:40 903 Жаҳон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди турли миш-миш хабарларга раддия берди
Уқубат ва бардош тимсоли. Афғонистонда бугун мустақиллик куни (фотожамланма)
17:20 1551 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар