"Реал" клуби бош мураббийи Рафаэл Бенитес "Бавария"дан учралган мағлубиятдан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Гвардиоланинг жамоаси яхши йўлга қўйилган механизм. Биз жуда кучли жамоага қарши майдонга тушдик. Бу таркибимиздаги ёш футболчилар учун катта тажриба мактаби бўлди. Албатта, мағлубиятга учраганимиз ачинарли. Биз тўп назоратини яхши йўлга қўя олмадик. Бир-иккита вазият яратдик, аммо бу "Бавария"ни мағлуб этиш учун камлик қилади.
Икки кун ичида иккита ўйин ўтказиш осон эмас. Шу сабабли баъзи футболчиларга дам беришга қарор қилдик. Бизда яхши жамоа бор, аммо уни янада кучайтириш мумкин. Трансфер мавсуми 31 август кунигача очиқ", - дейди Бенитес.