Британиялик аёл ўзининг 101 ёшини танкни бошқариш билан нишонлади

Жаҳон 06 Август 2015 1793

Буюк Британияда истиқомат қилувчи Хильда Жексон ўзининг 101 ёшлик таваллуд аёмини FV432 танкини бошқариш билан нишонлади. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда.

Собиқ ҳамшира ўз орзусини Жанубий Уэльсдаги танк мактабида рўёбга чиқарди. Аёлнинг 72 ёшли қизи Маргарет Остиннинг айтишича, унинг онаси бу орзусини бир неча йилдан бери амалга оширмоқчи бўлиб юрган. Кекса аёлни бу ниятидан ҳаттоки соғлиғидаги муаммолар ҳам қайтара олмаган.

Жексон ҳайдовчиликка қизиқади. 1950-йилларда у ўзининг австралиялик қариндошлари билан Европа бўйлаб 5 ойлик автосаёҳат амалга оширган.

Танк мактаби эгаси Алистер Скотт аёл уларнинг энг кекса мижозлари бўлганини айтди. “У бизнинг юракларимизни ва ҳайратимизни эгаллади”, деб айтди Скотт.

Аввалроқ экстремал спорт ихлосманди 101 ёшида янги рекорд ўрнатгани маълум қилинган эди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 30124 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 66975 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8820 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 128498 Жамият
Отабек Мусаев «Ўзбеккино» раҳбарлигидан кетди
ОАВ: ИШИД Сургутдаги ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди
19:30 1973 Жаҳон
Қашқадарёда учта йирик тиббиёт маркази барпо этилмоқда
NASA улкан астероиднинг Ерга яқинлашишини кўрсатди (видео)
19:10 4611 Жаҳон
«Барселона» «Ницца» футболчиси билан келишувга эришди
19:00 1834 Спорт
Дам олиш куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Кўпроқ янгиликлар