АҚШнинг Coca-Cola Enterprises, Испаниянинг Coca-Cola Iberian Partners ва Германиянинг Coca-Cola Erfrischungsgetranke компаниялари битта компанияга бирлаштирилади. Бу ҳақда Coca-Cola Company берган хабарда айтилди.

Янги холдинг Coca-Cola European Partners деб номланади ва тушум бўйича Coca-Cola ичимликларини қуювчи дунёдаги энг йирик мустақил компанияга айланади.

Жорий йилда янги тузилманинг умумий тушуми 12,6 млрд доллар атрофида бўлиши кутилмоқда. Ушбу бирлашиш эвазига Coca-Cola Company компанияси яқин уч йил ичида йилига 350-375 млн евро тежай олиши мумкин.

Бирлашган компаниянинг ихтиёрига 50 та корхона киради, компаниянинг ходимлари сони 27 минг кишини ташкил қилади. Компания 300 млн истеъмолчига хизмат кўрсатади.