Франциялик депутат “Мистраль иши” бўйича Парижнинг йўқотишларини 1.5-1.6 млрд еврога баҳолади

Жаҳон 06 Август 2015 1551

Франциянинг Россия билан тузилган “Мистраль” тоифали вертолёт ташувчи кемаларини етказиб бериш бўйича шартноманинг бекор қилинишидан кўрган зарари 1.5-1.6 млрд еврони ташкил қилиши мумкин. Бу ҳақда Франция Миллий мажлиси депутати Тьерри Мариани France Inter радиоси эфирида маълум қилди.
“Менинг фикримча, ва бу фикрим янглиш бўлмаса керак, Франция учун молиявий йўқотишлари 1.5-1.6 млрд еврони ташкил қилади. Бу пуллар Франция солиқ тўловчилари зиммасига тушади”, – деди у.
Эслатиб ўтамиз, “Мистраль” тоифасидаги иккита вертолёт ташувчи кемаларни қуриш ва етказиш борасидаги 1.12 млрд евролик шартнома 2011 йил июнида имзоланган эди. Аммо Россияга нисбатан санкциялар жорий қилиниши муносабати билан Франция ушбу шартномани бир томонлама тўхтатишга қарор қилди.
Бугун Россия ва Франция президентлари Владимир Путин ва Франсуа Олланд “Мистрал”лар қурилиши ва етказилиши бўйича шартномани тўхтатиш бўйича келишувга эришгани хабат қилинди. Экспертлар ўртасидаги баҳс-мунозаралардан сўнг Франция авансни, шунингдек, Россияга тегишли асбоб-ускуна ва жиҳозларни қайтариши ҳақида келишувга эришилгани Кремль томонидан тасдиқланди. Таъкидланишича, Франция керакли маблағни Россиянинг тегишли ҳисобларига ўтказиб бўлди ва жиҳозлар қайтарилганидан сўнг кемаларга тўла эгалик қилиш ҳуқуқини қўлга киритади. Ушбу маълумотлар Елисей саройи томонидан ҳам тасдиқланди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 51801 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16199 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 98703 Ўзбекистон
БМТ бош котиби ва Хавфсизлик Кенгаши Барселонадаги терактни қоралаб чиқди
10:11 16 Жаҳон
Америкалик конгрессмен КХДРга қарши кенг кўламли киберҳужумни амалга оширишга чақирди
10:09 23 Жаҳон
Бемор арз қилишига нима сабаб бўлди?
62 ёшли эркак дунёнинг энг узун дарёларини сузиб ўтиб рекорд ўрнатди 
10:06 191 Жамият
Хитойда биринчи интернет-суд очилди
10:03 155 Жаҳон
БМТ: Испания қочқинлар билан ишлаш учун етарли манбага эга эмас
10:00 81 Жаҳон
Европа лигаси. «Милан» македонларга 6та гол урди, «Марсель» Слования клубини енга олмади ва бошқа натижалар
09:58 250 Спорт
Кўпроқ янгиликлар