Galaxy S6 ва Galaxy S6 Edge флагманлари бирданига $100 га арзонлашди

Технология 06 Август 2015 4695

Samsung Galaxy S6 ва Galaxy S6 Edge флагманларини бугунги кунга келиб, тарихдаги энг тез арзонлашиб кетган смартфонлар деб бемалол айтишимиз мумкин. 13 август куни бўлиб ўтадиган Unpacked тақдимотида расман намойиш этилиши кутилаётган Galaxy Note 5 фаблети сотуви олдидан, Samsung компанияси Galaxy S6 ва Galaxy S6 Edge смартфонлари нархини қарийб 100$ га арзонлаштирди.

Mail.ru берган хабарга кўра Eвропа бозорларида, ушбу икки флагман бир неча кундан буён арзонлаштирилган нархда сотилмоқда. АҚШ’нинг Т-mobile мобил оператори ҳам ҳар иккала смартфон нархини $100 га арзонлаштирди. Мисол учун, бундан бироз вақт олдин Galaxy S6’нинг 32 ГБ доимий хотирага эга варианти $669, 99 сотилган бўлса, бугунга келиб бу қурилмани Т-mobile мижозлари $569, 99 га харид қилишлари мумкин.

Samsung томонидан нархнинг ушбу кескин арзонлашуви Ўзбекистонда сотилаётган Galaxy S6 ва Galaxy S6 Edge смартфонларининг нархига таъсир қиладими ёқми бу ҳозирча номаълум.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги вақтда Тошкентнинг “Флешка” савдо бозоридан Galaxy S6 смартфонини 2,2 миллион сўмга, Galaxy S6 Edge’ни эса 2,9 миллион сўмга харид қилишингиз мумкин.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 7531 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 39659 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 62861 Ўзбекистон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 39670 Ўзбекистон
Бобурбек Мадраҳимов қандай қилиб тест синовларида 306,9 балл тўплади?
10:58 / 16.08.2017 142070 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 39431 Lifestyle
Миллий ахборот майдонида монополиянинг куни битди
18 август куни Ўзбекистонда ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда
Давлат органлари ва ССП мутахассислари тадбиркорларни ўқитади
Давлат дон инспекцияси олдига янги вазифалар қўйилди
Кўпроқ янгиликлар