Яқин кунларгача ўйинларнинг матнли чатларида мулоқот қилиш ва интернетда қидирув сўровини териш учун Xbox One фойдаланувчилари виртуал клавиатурадан фойдаланишга мажбур эдилар, бироқ жорий йилнинг бошида Microsoft қурилмага USB-клавиатура улаш имконини берадиган янги ўзгартиришни чиқарди.

Энди компания ундан ҳам узоқроққа боришга қарор қилди ва Gamescom 2015 кўргазмаси доирасида тугмаларнинг QWERTY тартибида жойлашувига эга ихчам клавиатура Xbox One Chatpad’ни намойиш қилди. Клавиатура бевосита геймпаднинг контроллёрига ўрнатилади.

Шунга ўхшаш аксессуар аввалроқ Xbox 360 учун таклиф қилинган эди ва Microsoft компанияси бу аксессуарни Xbox One сотувга чиқарилганига икки йил ўтганидан кейин чиқаришга қарор қилгани ғалатироқ кўринади.

Xbox One Chatpad’нинг тугмалари таги ёруғланиб туради, улардан баъзиларини эса дастурлаш мумкин, яъни улар ўзларидан ўйинларда маълум кетма-кетликда босиладиган тугмаларни намоён қилишлари мумкин. Қурилма динамиклар овозини бошқариш учун алоҳида тугмаларга ва 3,5 мм ли аудиоразёмга эга.

Xbox One Chatpad клавиатуралари жорий йилнинг 3 ноябрида сотувга чиқарилади, бироқ унга Xbox’нинг расмий сайтида ҳозирданоқ 35 доллардан буюртма бериш мумкин.