BMW автоконцерни эгаларидан бири Йоханна Квандт Германияда 3 августда 89 ёшида вафот этди, деб хабар бермоқда Deutsche Welle нашри.

Немис тадбиркор-миллиардери Герберт Квандтнинг беваси бўлган аёл BMW AG автоконцернининг 16,7 фоиз акциясига эга бўлиб, компаниянинг энг йирик акционери ҳисобланган. Квандт оиласининг (аёлнинг икки ўғли билан биргаликдаги) концерндаги улуши 47 фоизга яқинни ташкил қилади.

Қайд этилишича, Йоханна Квандтга тегишли акциялар пакети оилада қолдирилади.

Бойлиги 30 млрд долларга баҳоланувчи Квандт оиласи Германиянинг энг бой оилаларидан ҳисобланади. Бу оилага, шунингдек, Altana концерни, SGL Carbon ва Nordex фирмалари акциялари тегишли.