Жозе Моуриньо: Ҳақиқий ўйинлар шанба куни бошланади

Спорт 06 Август 2015 1745

"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо Халқаро Чемпионлар Кубоги мусобақасида "Фиорентина"дан учралган мағлубиятдан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин бизга яхшигина машғулот вазифасини бажариб берди. Айниқса, ёш футболчилар учун катта тажриба мактаби бўлди. Бошқалар ҳам ўйин амалиётига эга бўлишди. Албатта, менга қолса 0:1 ҳисобида мағлуб бўлгандан кўра, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонганимиз яхши эди.

Умуман гол киритмагандан кўра, 10талаб гол киритиш менга ёқиши аниқ. Аммо ҳақиқий ўйинлар шанба кунидан бошланади", - дейди Моуриньо.

Таъкидлаш жоизки, 8 август куни "Челси" АПЛнинг биринчи турида "Суонси"га қарши майдонга тушади.

Кўпроқ янгиликлар