Франция “Мистраль” кемаларини етказиб бермаганлик учун Россияга тавон пули ўтказиб берди ва Россияга қурилмаларни қайтаргандан кейин ҳарбий кемалардан ўзи истаганча фойдаланиши мумкин бўлади. Бу ҳақда Кремлда маълум қилинди.

Кремлда вертолёт ташувчи кемалар етказиб бериш бўйича масала ҳал қилинган деб ҳисобланмоқда. “Мистрал”лар бўйича музокаралар дўстона равишда ўтди, ҳеч қандай тортишувларга борилмади.

Аввалроқ томонлар кемаларнинг етказиб берилмагани учун тавон пулини келишиб олганлари маълум қилинганди.

Ўз навбатида, Франция мудофаа вазири Жан-Ив ле Дриан француз бюджети шартноманинг бекор қилинишидан 1,2 млрд зиён кўрганини айтган эди.