Кремль Франция “Мистрал”лар пулини қайтарганини тасдиқлади

Жаҳон 06 Август 2015 2373

Россия ва Франция президентлари Владимир Путин ва Франсуа Олланд “Мистрал”лар қурилиши ва етказилиши бўйича шартномани тўхтатиш бўйича келишувга эришди. Бу борадаги телефон мулоқоти ҳақида Кремль матбуот хизмати маълумот берди.

Экспертлар ўртасидаги баҳс-мунозаралардан сўнг Франция авансни, шунингдек, Россияга тегишли асбоб-ускуна ва жиҳозларни қайтариши ҳақида келишувга эришилгани Кремль томонидан тасдиқланди. Таъкидланишича, Франция керакли маблағни Россиянинг тегишли ҳисобларига ўтказиб бўлди ва жиҳозлар қайтарилганидан сўнг кемаларга тўла эгалик қилиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Ушбу маълумотлар Елисей саройи томонидан ҳам тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, “Мистрал” тоифасидаги иккита вертолёт ташувчи кемаларни қуриш ва етказиш борасидаги 1.12 млрд евролик шартнома 2011 йил июнида имзоланган эди. Аммо Россияга нисбатан санкциялар жорий қилиниши муносабати билан Франция ушбу шартномани бир томонлама тўхтатишга қарор қилди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 24022 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 11881 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 82860 Ўзбекистон
Тарихда биринчи марта Сатурн атмосферасига киришга муваффақ бўлинди
20:25 357 Жамият
ФИФА йил футболчиси бўлиш учун асосий даъвогарлар рўйхатини эълон қилди
20:19 2121 Спорт
Япониядаги барда маймунлар официантлар сифатида ишламоқда
20:06 1063 Жамият
Конте Белотти трансферини истамоқда, Абрамович бунга қарши
20:06 626 Спорт
Самарқандда ёшлар ташаббуси билан намунали тўй бўлиб ўтди (фото)
20:05 4571 Жамият
Turkish Airlines рейси йўловчиси комага тушиб, самолётда жон берди
19:58 1091 Жамият
ФИФА йилнинг энг яхши мураббийлиги учун даъвогарлар номини эълон қилди
19:54 2232 Спорт
Кўпроқ янгиликлар