Россиялик тижоратчи Михаил Фридман назорати остидаги L1 Energy компанияси Мексикага узоқ истиқболли киритмалар амалга оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компаниянинг ижрочи директори лорд Жон Браун “Ведомости” газетасига берган интервьюсида маълумот берди.
Ушбу йўналишдаги фаолиятга жавобгар этиб Schlumberger’нинг ушбу минтақа бўйича ижрочи директори Хуан Мануэль Дельгадо тайинланган.
Экспертларнинг фикрича, компания Мексика лойиҳалари бўйича тендерларнинг иккинчи ва учинчи босқичларида иштирок этади.