Лукашенко номзодини президентликка кўрсатиш учун 500 мингдан ортиқ имзо тўпланди

Жаҳон 06 Август 2015 1137

Беларусь президентлик сайловларига номзод сифатида мамлакатнинг амалдаги раҳбари Александр Лукашенкони кўрсатиш бўйича ташаббускор гуруҳ аллақачон 500 мингдан ортиқ имзо тўплашга эришди, деб хабар беради МСҚ раиси Лидия Ермошина.
“Бугунги кунга келиб ҳудудий комиссияларга Александр Григорьевич Лукашенко номзодини қўллаб-қувватловчи 538 минг имзо келиб тушди”, – деди у журналистлар билан мулоқот чоғида.
Шунингдек, комиссияларга Беларусь либерал-демократик партияси раҳбари Сергей Гайдукевич номзодини қўлловчи 1 907 имзо келиб тушган.
Бу икки номзоддан ташқари, ташаббускор гуруҳлар Бирлашган фуқаролик партияси етакчиси Анатолий Лебедько, “Ҳақиқатни гапир” кампанияси фаоли Татьяна Романовская, Беларусь ватапарварлик партияси етакчиси Николай Улахович, Беларусь сўл “Адолатли дунё” партияси раиси Сергей Калякин номзодлари учун имзо тўпламоқда.
Президентликка ўз номзодини кўрсата олиш учун сиёсатчилар камида 100 минг сайловчининг имзосини тўплаши талаб қилинади.
Имзо тўплаш 21 август куни якунланади. Президентлик сайловлари 11 октябрь куни бўлиб ўтади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34342 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72622 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10606 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136911 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 260 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 1105 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 602 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 795 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар