Россияда бўлиб ўтадиган МАКС-2015 авиасалони экспозициясидан 119 ҳаво кемалари ўрин олади. Улардан 18таси ҳарбий ҳаво кучларига тегишли моделлардир. Бу ҳақда салон ташкилотчилари матбуот вакиллари билан мулоқот чоғида ахборот беришди.

“МАКС-2015нинг статик эскпозициясида 119 ҳаво кемалари иштирок этади. Энг йирик экспозицияларни Бирлашган авиасозлик корпорацияси ва “Россия вертолётлари”тақдим этади. Ҳарбий ҳаво кучлари статик экспозицияга 18 самолёт юборади”, – деди ташкилотчилардан бири.

Жуковск шаҳри маъмурияти тарихий ҳаво кемаларини тақдим этади, улар орасида Ту-144 йўловчи лайнери ва Ту-155 тажриба самолёти бўлади.

Шунингдек, салон меҳмонлари И-15БИС ва МиГ-3 қирувчиларини, DC-3 ҳарбий транспорт самолётларини, И-153 "Чайка", ДИТ, По-2 самолётларини кўриши мумкин бўлади.
Халқаро авиацион ва космик салон – МАКС-2015 25-30 август кунлари Москва вилоятидаги Жуковск шаҳрида ўтказилади.