Малайзия бош вазири Нажаб Тун Раззоқ ўтказилган экспертиза Реюньон оролида топилган самолёт қаноти бўлаги ўтган йили йўқолиб қолган Boeing самолётига тегишли эканини кўрсатганини маълум қилди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

Аввалроқ бир йил аввал йўқолиб қолган Малайзияга тегишли Boeing самолётида хизмат муддати бир йилдан аввалроқ тугаган сувости локацион буйи ўрнатилгани маълум бўлганди. Самолёт йўқолгандан кейин бир йилдан кейин чиқарилган ҳисоботда локацион буйнинг эски ҳолати ҳисобга олинмаса, парвоз нормал режимда ўтгани айтилган.    

Бортида 227 нафар йўловчи ва 12 нафар экипаж аъзоси бўлган Boeing 777-200 самолёти 2014 йил 8 мартга ўтар кечаси радарлар экранидан йўқолиб қолган. Самолёт MH370 рейси билан Куала-Лумпурдан Пекинга учиб кетаётган бўлган. Лайнер билан алоқа узилган, унинг келгуси тақдири ҳанузгача номаълумлигича қолмоқда.