АҚШ бошчилигидаги халқаро коалициянинг ИШИД гуруҳининг Ироқ ва Сурия ҳудудида жойлашган базаларига авиазарбалар бериш бўйича ҳарбий амалиётлари БМТ Хавфсизлик кенгашининг санкциясисиз амалга оширилаётгани уларнинг қонунийлигини шубҳа остига қўяди. Бу ҳақда Россия бош вазири Дмитрий Медведев Мисрнинг Al-Ahram газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Тушунамиз, бу Ироқ ҳукуматининг илтимосига кўра амалга оширилмоқда; шу билан бирга, коалиция БМТ ХКнинг тасдиғисиз тузилди ва Сурия ҳудудида ушбу мамлакат ҳукуматининг розилигисиз ҳаракат қилмоқда”, – деди Медведев.
“Бу коалиция хатти-ҳаракатларининг қонунийлигини шубҳа остига қўймоқда”, – қўшимча қилди Россия етакчиси.