АҚШ президенти Барак Обама Собиқ иттифоққа қарши “совуқ уруш”ни АҚШ ютиб чиққанини эълон қилди. Обама бу ҳақда Вашингтондаги Америка институтидаги нутқи давомида айтди.

Обаманинг айтишича, АҚШ ҳукумати Собиқ иттифоқ устидан “бирорта ўқ узишсиз” ғалаба қозонишга эришган.

“Дунё ядро фалокатидан қутулиб қолди ва биз СССР томонга бирорта ўқ узмасдан “совуқ уруш”ни ютиш учун вақт ва ҳудуд яратдик”, деб айтди Обама.

Обаманинг айтишича, бу ғалабага Собиқ иттифоқ билан қуролланиш устидан назорат ўрнатиш ҳақидаги келишув эвазига эришилган.