Обама Эрон билан келишувнинг қабул қилинмаслиги Теҳроннинг ядровий дастурини тезлатиб юборишидан огоҳлантирмоқда

Жаҳон 06 Август 2015 2012

АҚШ президенти Барак Обама АҚШ қонунчилари томонидан Эрон билан келишувнинг қабул қилинмаслиги Теҳроннинг ядровий дастурини тезлатиб юборишидан огоҳлантирмоқда, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Бу  ҳақда Обама Вашингтондаги Америка университети талабалари олдида сўзлаган нутқида айтиб ўтди.

Обаманинг фикрича, агар келишув қабул қилинмаса Эронда ўз ядровий дастурини тугаллаш учун кўпроқ имкониятлар бўлади.

Аввалроқ Республикачилар партиясидан конгрессмен Питер Роскэм республикачиларда Эрон билан келишувни тасдиқлашга қарши овоз бериш учун етарлича овозлар борлигини маълум қилганди. Роскэм, шунингдек, америкалик қонунчилар Эрон билан келишувнинг хавфлилигини англаб ета бошлаганларини таъкидлаб ўтган.  

Кўпроқ янгиликлар