Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 10 декабрдаги №ПҚ-2082 сонли қарорига мувофиқ EDCF заёми ҳисобидан “Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ташкил этиш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Кореянинг Экспорт-импорт банки томонидан Корея Республикасида мутахассисларни ўқитиш кўзда тутилган.
Шу муносабат билан мутахассисларни Корея Республикаси Пусан Миллий Университетининг Янгсан шифохонасида қуйидаги мутахассисликлар доирасида бир йиллик ўқув курслари учун қабул танлови эълон қилинди:
1. Болалар кардиологияси
2. Болалар юрак-қон томир жарроҳлиги
3. Болалар неврологияси
4. Болалар нейрожарроҳлиги
5. Болалар жарроҳлиги (кам инвазивли жарроҳлик билан)
6. Болалар урологияси
7. Болалар ортопедияси
8. Болалар офтальмологияси
9. Болалар эндокринологияси
10. Болалар нефрологияси
11. Болалар аллергияси, нафас олиш тизими ва критик ҳолатда ёрдам
12. Болалар инфекцияси ва клиник иммунология
13. Болалар гастроэнтерологияси ва нутрициологияси
14. Болалар пластик жарроҳлиги
15. Болалар радиологияси
16. Болалар анестезиологияси
17. Болалар гематологияси ва онкологияси
18. Неонатология ва критик вазиятларда ёрдам.
19. Болалар реабилитацияси
20. Лаборатория тиббиёти.
Танловда иштирок этиш истагида бўлганлар резюме (инглиз ва рус тилларида резюме), мутахассислиги бўйича ихтисослиги ва инглиз тили бўйича мутахассислик билимини кўрсатувчи ҳужжатлар (диплом, сертификат)ларни uzbpid@gmail.com манзилига йўллашлари лозим.
Инглиз тилини билиш талаб этилади.
Қабул бўйича танлов Корея Республикасининг Пусан Миллий Университети Янгсан шифохонаси мутахассислари томонидан олиб борилади.
Резюме (CV) 2015 йил 10 августгача қабул қилинади.
Батафсил маълумот олиш учун лойиҳани амалга ошириш бўлимига мурожаат қилинг.
Телефон: +998712603659, +998909764115.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
“Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ташкил этиш”
лойиҳасини амалга ошириш бўлими