Россия ҳукумати Покистон билан тузилган “Шимол-Жануб” газ қувури келишуви лойиҳасини тасдиқлади. Бу борадаги фармон вазирлар маҳкамасининг сайтида жойлаштирилди.
Келишувдан кўзланган мақсад – Покистон Ислом Республикаси ҳудудида Карачидан Лаҳоргача бўлган “Шимол-Жануб” газ қувурининг қурилишида Россиянинг иштироки учун қулай шарт-шароитлар яратиш.
Келишув 25 йил мобайнида амалда бўлади ва автоматик тарзда беш йилга узайтириб борилиши мумкин.
Покистон томони ушбу лойиҳага кўра ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этади. Россия эса ўз асбоб-ускуналари, мутахассислари ва маҳсулотларини қурилиш ишларига жалб қилади.