Россия таълим ва фан вазирлиги ўзининг қарамоғидаги тўртта ташкилот негизида кўп ихтисосли “Болалар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш” марказини ташкил этади. Ташкилотларни бирлаштириш ҳақидаги буйруқ 2015 йилнинг 21 июлида имзоланган эди. Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, айни пайтда ташкилотларни бирлаштириш ва марказни рўйхатдан ўтказиш жараёни кетмоқда.

Бирлашган марказдан кўзланган асосий мақсад илгариги ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларнинг амалиётидаги энг илғор тажрибани бирлаштириб, таълим тизими ва болалар билан ишлаш жараёнига жорий қилишдир.
Бирлашган структурани Владимир Зарецкий бошқаради. Илгари у болалар ва ёшларда аддитив феъл-атвор профиклатикаси соҳасида мутахассислар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш маркази директори эди.

Марказ амалий илмий тадқиқотлар олиб боради ва соҳа мутахассисларининг малакасини мунтазам равишда ошириб бориш билан шуғулланади.