Россияда санкцияга учраган маҳсулотлар йўқ қилиниши ҳақидаги хабар Твиттер ижтимоий тармоғининг энг оммабоп муҳокама мавзулари қаторидан жой олди.

Тармоқ фойдаланувчилари #РоссияЖжёт хэштеги орқали мазкур масалани қизғин муҳокама қилишган ва трендга олиб чиқишди.

Мазкур хэштег бўйича твиттерни кузатиб борсангиз, биринчи навбатда санкцияга тушган дастлабки пишлоқ маҳсулотлари суратлари жойланганига гувоҳ бўлишингиз мумкин.