"Сан-Антонио" баскетболчиси ўз кроссовкалари учун алоҳида уй қурдиради

Спорт 06 Август 2015 1130

"Сан-Антонио" жамоаси аъзоси Ламаркус Олдриж ўз кроссовкалари учун алоҳида уй қуради. Бу уй унинг мулкидаги асосий бинонинг орқасидан жой олади.

"Ўйлашимча, бу бино 10 кун ичида тайёр бўлади. Уйимдаги шкафда юзлаб кроссовкалар йиғилиб қолган. Томда ҳам шунчаси бор. Полда ҳам кўплаб оёқ кийимлар сочилиб ётибди", дейди у SLAM Online нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Олдриж шу ёзда "Сан-Антонио" билан 4 йиллик шартнома тузди. Бу вақт давомида у жамоадан 80 млн доллар маош олади.

Кўпроқ янгиликлар