Ўзбекистон парламентининг юқори палатаси Ўзбекистоннинг Эрондаги ва Покистондаги янги элчилари номини тасдиқлади.

Олдинроқ, жорий йилнинг май ойида Ўзбекистоннинг Эрон ва Покистондаги элчилари ўрни бўш қолгани ҳақида хабар тарқалганди.

Ўзбекистоннинг Эрондаги элчиси сифатида узоқ вақт Илҳом Акрамов ишлаб келганди. Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси сифатида эса 2012 йилдан Парвиз Алиев фаолият юритганди.

Қайд этиб ўтиш жоиз, Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган қироллигидаги Ўзбекистон элчиси лавозими ҳам ҳозирча бўш қолмоқда.