Жамоатчилик фикрини ўрганувчи Американинг Pew Research Center маркази 40та мамлакатда олиб борган сўров натижаларига кўра, АҚШ ва унинг президенти Барак Обама Россия ва президент Владимир Путинга қараганда машҳурроқ деб топилди.

Олиб борилган текширишларда 45 минг нафарга яқин одамлар иштирок этишди.

Иштирокчиларнинг 30 фоизи Россия учун ижобий жавоб беришган бўлса, энг кўп Польша ва Иордания ҳудудида Путинга қарши овозлар йиғилган.

Венесуэланинг Россия билан алоқалари яхшироқ бўлиб 51 фоиз иштирокчи русларни қўллаб-қувватлаган. Туркияда бу кўрсаткич 15 фоизни ташкил қилган. АҚШ фуқароларининг 67 фоизи эса Россиянинг қўллаб-қувватламаслигини билдирган.