Украинада бугун содир бўлаётган воқеалар охир-оқибат иккинчи фуқаролар урушини келтириб чиқариши мумкин. Бу ҳақда америкалик тарихчи, профессор Стивен Коэн Жон Батчелорнинг кўрсатуви эфирида маълум қилди.

Унинг сўзларига қараганда, бу АҚШ қўллаб-қувватлаётган расмий Киев ва “кун сайин сони ортиб бораётган” ультрамиллатчилар ўртасидаги уруш бўлади.
Коэннинг таъкидлашича, ультрамиллатчилар томонидаги энг катта куч “Ўнг сектор” гуруҳидир.

Шу билан бирга, тарихчининг таъкидлашича, Порошенко урушдан чарчаган ва Минск келишувларига риоя қилишга ҳаракат қилмоқда. Бу айни пайтда президентликни сақлаб қолишнинг ҳам ягона йўлидир. Аммо айирмачилар билан тинч музокаралар йўлига ўтишга миллатчилар тўсқинлик қилмоқда.