Ака-ука Стругацкийларнинг илгари чоп этилмаган фантастик ҳикоя ва қиссалари шу йил охирига қадар чоп этилади. Улар адибларнинг тўла асарлар тўпламига киритилади. ТАСС мухбирига берган интервьюсида Стругацкийлар жамғармаси раҳбари Сергей Арно ушбу асарлар номини тилга олишни хоҳламади, аммо тўпламнинг биринчи китоби шу йили чоп этилишига ишонтириб ўтди.

“Ҳозирча биз 33 жилдни режалаштирмоқдамиз. Унга адибларнинг мактублари, кундаликлари, расмлари ва шарҳлари киритилади. Асарлар жилдлар бўйича ёзилган санасига кўра тақсимлаб чиқилади: биринчи жилдга эрта ёзилган, шу пайтгача чоп этилмаган ҳикоялар ва қиссалар киради. Дастлабки жилдлар шу йилнинг охирига қадар чоп этилади. Айни пайтда ўнта жилд нашрга тайёр”, – деди Арно ўз интервьюсида.

Тадқиқотчилар гуруҳи раҳбари Светлана Бондаренконинг маълум қилишича, муаллифларнинг асарларини тўплаш ишлари Россия, Украина ва АҚШда олиб борилган.
Аркадий ва Борис Стругацкийлар рус фантастикасининг энг йирик вакиллари бўлиб, уларнинг асарлари жаҳоннинг кўплаб тилларида чоп этилган.