Бектемирда икки қаллоб ўлжасига доллар олиб беришни ваъда қилиб, қарийб 1.5 млн сўмни ўғирлаб кетишди. Бу ҳақда “Огоҳ” газетаси ёзмоқда.
Айтилишича, Шоҳрух Зуҳуров ва Аҳад Авазовлар жорий йилнинг 14 февраль куни Қўйлиқда Султон исмли киши билан танишиб, унга 1.3 млн сўм эвазига 350 доллар олиб беришни ваъда қилишган. Бунда улар автосалонда танишлари борлиги ва у албатта пулни айирбош қилиб беришига ишонтиришган.
Учовлон таксида “Роҳат” автосалонига боришган. Сўнг қаллоблар турли баҳоналар билан ҳар тарафга қочиб кетишган. Ёлғиз қолиб, алданганини тушунган “ўлжа” уларнинг устидан тегишли ташкилотларга арз қилган.
Жиноятчилар топилиб, жазога тортилди.