Туркияда россиялик сайёҳларни олиб кетаётган автобус автоҳалокатга учради. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида камида 4 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда CNN Türk телеканали хабар берди.

Автобус Памуккаледан Анталияга кетаётган бўлган.

Автобусда бўлган рус аёлининг айтишича, ҳайдовчи ҳўл йўлда бошқарувни қўлдан чиқарган ва автобус ағдарилиб кетган. Фақатгина ҳайдовчининг хатти-ҳаракатлари эвазига автобус йўл ёқасидаги жарликка тушиб кетмаган.

“Биз автобус ойнасидан чиқиб кетдик, кўплаб ҳалок бўлганлар бор. Ҳозир тиббий ёрдам кўрсатилмоқда”, деб айтди гувоҳлардан бири “Россия 24” телеканали эфирида.