Японияда Хиросима қурбонлари ёдга олинади

Жаҳон 06 Август 2015 2441

Японияда Хиросима шаҳрига атом бомбаси ташланишига 70 йил тўлишига бағишланган хотира тадбирлари ўтказилади. Асосий маросим анъанавий тарзда шаҳар марказидаги Тинчлик боғида бўлиб ўтади.
Тадбир маҳаллий вақт билан соат 8:15да бошланади – айнан шу вақтда 1945 йил 6 августида шаҳарга бомба келиб тушган эди. Бутун мамлакат бўйлаб сукут дақиқаси эълон қилинади. Хиросима ҳокими Кадзуми Мацуи тўла ядровий қуролсизланиш бўйича Тинчлик декларациясини тақдим этади, сўнг мамлакат бош вазири Синдзо Абэ миллатга мурожаат билан чиқиш қилади.
Жорий йилда хотира маросимида 100дан ортиқ мамлакат вакиллари иштирок этади. Ҳокимият жами 157 мамлакатга таклифномалар юборган эди.
1945 йил 6 августи соат 8:00да бир гуруҳ АҚШ ҳарбий самолётлари шаҳарга яқинлаша бошлади. Япония ҳаво ҳужумига қарши кучлари буни кўрса-да, самолётларни ушлаб қолмади. Натижада полковник Пол Тиббетс бошқараётган B-29 "Энола Гэй" бомбардимончи самолёти тўсиқларсиз шаҳар марказига етиб бориб, унинг устига “Миттивой” номли 4 тоннали уран бомбасини ташлаб юборди. Бунинг натижасида бир неча сония ичида 70-100 минг киши ҳалок бўлди. Шаҳар бутунлай ер юзидан супуриб ташланди.
Тирик қолганлар нурланиш касалидан кейинчалик оламдан ўтди. Бир кун ичида атом бомбасининг қурбонлари сони 292 325 кишини ташкил қилди. Тирик қолиб, нурланиш касалидан азият чекаётган одамлар сони эса бугунги кунда 183 519 кишини ташкил қилмоқда. Уларнинг аксарият қисми ҳаётини ядровий қуролга ва урушга қарши курашишга, шунингдек, маърифатпарварликка бағишлаган.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24880 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 54650 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 65243 Жамият
Қатар Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисида битим тузиши мумкин
15:24 144 Жаҳон
Қозоғистон БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш таклифи билан чиқди
15:22 103 Жаҳон
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида 150 млн долларлик 42та ҳужжат имзоланди
АҚШ ҳукумати Amazon’нинг 13,7 млрд долларлик харидини маъқуллади
Россия «Толибон» билан боғлиқ айбловга жавоб қайтарди
15:14 879 Жаҳон
ОАВ: Истанбулда суд биносига қуролли ҳужум юз берди
15:12 632 Жаҳон
Тарихда биринчи марта Антарес‍ юлдузини суратга олишга муваффақ бўлинди
15:07 701 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар