Зангиотадан ёввойи ҳолда ўсаётган наша териб келаётган ўртоқлар – 1990 йили туғилган Денис Сергеев ва 1988 йили туғилган Рафик Игоревлар патруль томонидан ушлаб қолинди. Бу ҳақда “Огоҳ” нашри хабар бермоқда.
Айтилишича, дўстлар Зангиотадаги кенг далаларга дам олишга чиқишган. Шу ерда улар ёввойи ҳолда ўсаётган наша ўсимлигини топиб олишган. Буни шаҳарга олиб бориб пуллашга қарор қилиб, имкон борича тўплашган ва машинага ортиб шаҳарга йўл олишган.
Аммо пойтахтнинг Сирғали тумани Спутник-15 даҳасида жойлашган автопарк ёнида хизмат олиб бораётган ходимлар уларни қўлга олишган.