Сурия ва Ироқда “ИШИД” террорчилик ташкилоти сафида бўлиб қайтган ўзбекистонлик аёллар жангарилар томонидан зўравонлик ва хўрлашларга учраганларини айтмоқдлар.

“ИШИД” томонидан назорат қилинувчи ҳудудлардан қайтган аёлларнинг асосий хотиралари қўрқув ва таҳқирлашлар бўлмоқда”, деб айтмоқда “ИШИД” қурбонлари ишини Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги томонидан олиб борувчи полковник Сухроб Жалилов.

“У ерда эркаклар диний адабиётни ўрганиш, ҳарбий машғулотлар билан шуғулланади. Аёллар эса қўлдан-қўлга ўтиши мумкин бўлган хизматкор вазифасини бажарадилар. Мен битта қиз навбати билан бир нечта жангарининг хотини бўлганининг гувоҳи бўлдим”, деб айтмоқда 24 ёшли наманганлик Саодат.

2014 йил февралида Саодатнинг Туркияда яшовчи таниши унга Истанбулга куёв бўлмиш билан танишиш учун келишни таклиф қилган. Саодат у ерда турмушга чиққан эркак “ИШИД”га одамлар ёллаш билан шуғулланган. Эркак Саодатни ўзи билан Сурияга боришга мажбур қилган. Бир ойдан кейин қизнинг ота-онаси билан алоқаси узилган. Ярим йилдан кейин Саодат ўзига ўхшаган бир қиз билан турк полицияси томонидан аэропорт паспорт назорати пунктида ҳибсга олинган.

“Билмадим негадир эрим менга раҳми келиб, Туркияга қочиб кетишимга изн берди”, деб айтмоқда Саодат. Ўзбекистон суди Саодатни чегарани ноқонуний кесиб ўтишда айблаб, 5 йилга озодликдан маҳрум этди.

Афсуски, ақлини йўқотиб, яхши ҳаёт илинжида хорижга бориб, у ерда “ИШИД” сафига қўшилиб қолган аёлларнинг кўпчилигининг тақдири аянчли тугамоқда.