“Халқаро шартномаларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш тизимини такомиллаштириш масалалари” мавзусида экспертлар учрашуви ташкил этилди

Ўзбекистон 07 Август 2015 1758

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастурининг "Қонун ва норма ижодкорлиги, қонунчилик ҳужжатларининг таъсирини баҳолаш тизимини модернизация қилишга кўмаклашиш" лойиҳаси билан ҳамкорликда “Халқаро шартномаларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш тизимини такомиллаштириш масалалари” мавзусида экспертлар учрашуви ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқлар вазирлиги, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Марказий банк, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ҳамда БМТ Тараққиёт Дастури вакиллари, шунигдек академик доира вакиллари иштирок этишди. 

Тадбирнинг асосий мақсади халқаро шартномаларни миллий қонунчиликка жорий этишнинг бугунги ҳолати, шунингдек илғор хорижий тажрибалардан келиб чиқиб, мазкур тизимни янада такомиллашувига сабаб бўлувчи янги воситаларни аниқлашдир. 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Аппаратининг юридик бўлими бошлиғи Шухрат Чуллиев ўз чиқишида халқаро шартномаларнинг миллий қонунчилигимизга жорий этилиши қонун ижодкорлигидаги муҳим чора-тадбирлардан экани, мазкур тизим мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсатини амалга ошириш жараёнида халқаро шартномаларни амалда қўллаши учун зарур шароитлар яратиш лозимлигини назарда тутади. Бу эса халқаро шартнома иштирокчиси саналган давлатнинг халқаро ҳуқуқий мажбуриятларини янада мустаҳкамлаши, давлатлараро ҳамда халқаро ҳамжамият билан муносабатларидаги ҳуқуқий мавқеини янги босқичга кўтаради. Бугунги кунда ушбу соҳадаги қонунчиликни такомиллаштириш масалалари давлат органларининг долзарб вазифаси ҳисобланади.

Экспертлар учрашувида БМТТДнинг маҳаллий консултанти Олим Оқилов “Ўзбекистон Республикасида халқаро шартномаларни имплементация қилиш тизими ҳамда уни такомиллаштиришга оид саволлар” мавзуида тақдимот қилди. У ўз тақдимоти давомида таъкидлаганидек, мустақиллик йилларида мамлакатимизда муҳим меъёрий ҳуқуқий база яратилган, ҳусусан “Ўзбекистон Республикасидаги халқаро шартномалар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, шунингдек мазкур соҳадаги фаолиятни тартибга солувчи қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган. 

Тадбир давомида БМТТДнинг "Қонун ва норма ижодкорлиги, қонунчилик ҳужжатларининг таъсирини баҳолаш тизимини модернизация қилишга кўмаклашиш" лойиҳаси доирасида халқаро консултант сифатида таклиф этилган Австралиялик Дамиэн ван дер Турннинг тақдимоти тингланди. Дамиэн ван дер Турн Австралия ҳукумати ва давлат органларида фаолият юритган ва халқаро шартномаларни жорий этиш бойъича етук амалий тажрибага эга халқаро эксперт саналади. 

У ўзининг “Халқаро шартномаларни жорий қилишда имплементация ва мониторинг бўйича хорижий тажриба” мавзусидаги тақдимотида Австралия, Германия ва Голландия давлатларида халқаро шартномалар имплементацияси бўйича қиёсий таҳлил орқали эътиборни халқаро шартномалар инвентаризацияси ҳамда миллий имплементация ёндошувига қаратди. 

Бундан ташқари, ижро этувчи ва қонун чиқарувчи органларнинг халқаро шартномалар билан қандай ишлашига оид батафсил маълумот, халқаро шартномаларда акс эттириладиган матнларни тасдиқлашда манфаатдор вазирлик ва идоралар ўртасидаги масъулият қандай тақсимланиши, имплементация қай тарзда амалга оширилиши ва бошқалар тўғрисида, шунингдек, миллий қонунчилик ва халқаро ҳуқуқий нормалар ўртасида юзага келадиган ўзаро ҳуқуқий низоларни ҳал қилиш усулларини маълум қилди. 

Муҳокамалар чоғида тадбир иштирокчилари томонидан халқаро ҳужжат лойиҳаларига бериладиган эксперт ҳулосаларининг сифатини ошириш, халқаро шартномалар соҳасида сертификациялашни амалга оширишни кўзда тутувчи янги институтларни жорий этиш, халқаро шартномалар ижроси мониторингини юритувчи тизимни янада мукаммаллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар беришди. 

Мазкур тадбир, БМТТДнинг "Қонун ва норма ижодкорлиги, қонунчилик ҳужжатларининг таъсирини баҳолаш тизимини модернизация қилишга кўмаклашиш" лойиҳаси доирасида халқаро шартномалар имплементацияси бўйича тузилган ишчи гуруҳ томонидан уюштириладиган тадбирнинг бир қисми бўлиб, истиқболда халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилган: 

- Амалдаги ташкилий-ҳуқуқий тизимлар тайёргарлигини, ратификациялар, тасдиқловлар, имплементациялар, халқаро шартномаларни тўхтатиб туриш ва денонсация (рад) қилиш бўйича тадқиқотлар ўтказиш;
- Хорижий илғор тажриба ҳамда халқаро амалиётни инобатга олган ҳолда халқаро шартномаларни инвентеризация қилиш бўйича қўлланма ишлаб чиқиш;
- Давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро даражадаги халқаро шартномаларни тўлиқ инвентаризациясини ўтказиш;
- Халқаро шартномаларни сертификатлаш, халқаро шартномалар қоидаларини амалга ошириш бўйича процессуал механизмларини ишлаб чиқиш;
- Халқаро шартномалар соҳасида Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш зарурлиги ҳақида таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш;
- Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари ходимлари учун Халқаро шартномаларни инвентаризациядан ўтказиш ва сертификатлаш, шунигдек уларни амалга оширилиши устидан назоратни йўлга қўйиш усуллари бўйича қатор ўқув семинарларини ташкил этиш.

Ишчи гуруҳ фаолияти даврида ишлаб чиқилган тавсиялар, услубий материаллар ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари халқаро шартномалар билан ишлаш жараёнига жалб қилинган ҳукумат, вазирликлар ва идораларга тақдим этилади.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 46401 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7239 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18544 Ўзбекистон
Махсус сиртқи бўлимда ўқиш учун қабул қандай кечади?
Тожикистон 2020 йилда электр энергияси экспортидан 120 миллион доллар фойда қилмоқчи
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил сайёр қабулларни амалга ошириши режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда 2017 йилда қишлоқ жойларда уй-жойлар қурилишига 2,12 трлн сўм йўналтирилади
«Арсенал»ни сотиб олмоқчи бўлаётган миллиардер биринчи галда Венгерни ҳайдамоқчи
17:05 1498 Спорт
Чет тилини билиши тўғрисидаги сертификати борлар ушбу блокдан имтиҳонсиз ўтади
Мирзиёев Бекободдаги барча хонадонларни иситиш мосламалари билан таъминлашга кўрсатма берди
Кўпроқ янгиликлар