“Кафолат суғурта компанияси” жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги якунларига кўра компания томонидан 2105та суғурта даъвоси бўйича 5,5 миллиард сўмлик суғурта қопламалари тўлаб берган. Ушбу кўрсаткич 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 2,1 миллиард сўмга (62 фоиз) кўп. Айни пайтда компания томонидан бир кунда 11-12 та суғурта қопламалари амалга оширилмоқда. Бу ҳақда компаниянинг ахборот хизмати хабар берган.

Биринчи ярим йилликда транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича 1,3 миллиард сўм суғурта қопламалари тўланди ва бу кўрсаткич 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 18 фоизга кўп ҳисобланади.

Бундан ташқари компания томонидан 2015 йилнинг биринчи ярмида иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича 2,4 млрд сўмга яқин (2014 йилнинг шу даврига нисбатан 500 миллион сўмга кўп), ихтиёрий тиббий суғурта бўйича 129 млн.сўмдан зиёд (2014 йилнинг шу даврига нисбатан 73 фоизга кўп) суғурта қопламалари амалга оширилган.