АҚШ полицияси 35 йил аввал ўғирлаб кетилган Страдивари скрипкасини топди, деб хабар бермоқда ABC.News телеканали.

Скрипка Роман Тотенберг исмли мусиқачидан унинг чиқишидан кейин ўғирлаб кетилган.

Федерал қидирувлар бюроси ушбу топилма берилиши керак бўлган мусиқачининг қизи – Нина Тотенберг билан боғланди.

“Қандайдир вақт давомида мен бунинг чин эканлигига ишонмадим”, деб айтмоқда мусиқачининг қизи.

Тотенбергнинг ўзи 2012 йилда 101 ёшида ўз асбобини бошқа қайтиб кўрмаганча ҳаётдан кўз юмди.

“Бу менинг отам учун нақадар катта жудолик бўлди. Бу ҳодиса рўй берганди отам гўёки қўлини йўқотгандек ўзини ҳис қилаётганини айтган эди”, деб айтмоқда скрипкачининг иккинчи қизи Жилл Тотенберг.

Полициянинг маълум қилишича, ўғирлик бўйича даъво аризаси уни бажарганликда гумон қилинувчи шахс аллақачон ўлгани сабабли тақдим қилинмайди.